12:22 / 28.06.2015
4726

Ким Чен Ин омма олдида КХДРнинг собиқ раҳбарлари рамзи акс этган нишонларсиз пайдо бўлди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин июнь ойи давомида бир неча тадбирларга ўз отаси ва бобоси Ким Ир Сен ҳамда Ким Чен Ир суратлари акс эттирилган нишонларни тақмаган ҳолда пайдо бўлди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берган.

Япониянинг NHK телеканали маълумотларига кўра, Ким Чен Ин 13 июнь куни ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими академиясида ҳамда 25 июнь куни Пхеньяндаги аэропортда ўтказилган тадбирларда нишонларини тақмаган ҳолда иштирок этган.

Бу тадбирларда олинган суратлар маҳаллий газеталарда ҳам чоп этилган.

Маълумот учун, КХДРдаги давлат амалдорлари бундай нишонларни давлатнинг марҳум раҳбарларига ҳурмат бажо келтириш белгиси сифатида тақиб юриши керак ҳисобланади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Ким Чен Иннинг бу ҳаракати ўз ҳокимиятини отаси ва бобосининг таъсиридан холи ҳолда қайта сиёсат юргизиб, мустаҳкамлаш ниятида эканини билдиради.

Top