19:03 / 28.06.2015
11282

Квази Модо лақабли ит АҚШда энг хунук ит деб топилди

АҚШнинг Калифорния штатида дунёдаги энг хунук ит танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Питбул ва голланд овчаркаси дурагайи, 10 ёшли Квази Модо лақабли ит танлов ғолиби деб топилди. Умуртқасида туғма нуқсонлар билан туғилган ит (айнан шунинг учун “Париж авлиё она ибодатхонаси” романидаги букри Квази Модо персонажи номи билан аталган) қолган 25 иштирокчини ортда қолдириб, ўз эгасига 1,5 минг доллар мукофот пули олиб келди.

Квази Модо ҳайвонлар учун бошпанада яшаган, сўнгра уни флоридалик ветеринар боқиб олган. Танлов сайтида чоп этилган итнинг биографиясида шундай сўзлар ёзилган: “Менинг кўринишим жуда қўрқинчли кўриниши мумкин (мени кўриб баъзи кап-катта одамлар ҳам мени гиена ёки тасман иблисига ўхшатиб, қўрққанларидан автомобиллари томларига сакраб чиқиб олишган), бироқ одамлар мени яқиндан таниганларидан кейин, мен уларнинг юракларини ўзимнинг меҳрибон ички дунёим билан забт этаман”.

Бу борада 2- ва 3-ўринларни бир зот вакиллари – хитой пахмоқ зоти ва чихуахуа зотининг дурагайи Рэмбо ва Фродо лақабли итлар эгаллади.

Ушбу танлов Петалума шаҳарчасида Сонома-Марин ярмаркаси доирасида 27 маротаба ўтказилди.

Top