10:57 / 28.06.2015
9192

Қорасувда қўлга олинган имом Қирғизистонда ҳукуматни тўнтариш учун хорижий жангариларни ёллагани маълум бўлди

Экстремизм учун судланган икки нафар Ўзбекистон фуқароси сўроқ пайтида Қирғизистонда терактлар уюштиришни ва ҳукуматни тўнтаришни режалаштирган, Қорасувдаги “Ас-Сарахсий” масжиди имоми Рашид Камолов билан алоқада бўлганларини айтишган.

Рашид Камолов ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари томонидан 2015 йилнинг февралида диний эсктремизм, террорчилик ғояларини тарғиб қилгани, Ироқ ва Сурияга жангариларни ёллагани учун қўлга олинган эди.

Сўроқ қилинган иккала судланувчи – Шуҳрат Мавлонов ва Файзулло Аминов 2015 йилнинг 25 майида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати терговчиси А.Иброҳимов томонидан Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги сўрови билан сўроқ қилинган.

Top