18:21 / 28.06.2015
2620

Тунисдаги меҳмонхона хавфсизлик хизмати теракт ҳақида полицияга ўз вақтида хабар бермагани айтилмоқда

Туниснинг Сус шаҳридаги “Риу Империал Мархаба” меҳмонхонаси хавфсизлик хизмати меҳмонхона пляжи ҳудудига кириб, дам олаётганларга ўқ узган террорчи ҳақида полицияга ўз вақтида хабар бермаган, деб айтди 28 июнь куни Тунис Ички ишлар вазири Муҳаммад Нажим Гарсалий “Мозаик FM” радиостанцияси эфирида.

Гарсалийнинг айтишича, террорчини у босқинчиликни амалга оширишидан олдин қўлга олишнинг имкони бўлган, бироқ хавфсизлик хизмати полицияни бу ҳақда ўз вақтида хабардор этмаган. Вазирнинг фикрича, теракт барча куч тузилмалари ишининг ёмон йўлга қўйилгани сабабли содир бўлган.

Маълумот учун, 26 июнда террорчи “Риу Империал Мархаба” ва “Совива” меҳмонхоналари пляжида дам олаётган сайёҳларга қарата ўқ узган. Оқибатда 39 киши ҳалок бўлган, яна 39 киши яраланган. Ҳужум учун жавобгарликни "ИШИД" террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.

Top