00:03 / 29.06.2015
5262

АҚШнинг Laboon эсминеци Батуми портига кирди

Грузиянинг Батуми портига АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 6-флотига қарашли Laboon эсминеци кирди. Бу ҳақда АҚШнинг Грузиядаги элчихонасида айтилди.
Эсминец Батумида 29 июнгача бўлади.

“АҚШ эсминецининг ушбу ташрифи Қора денгиз минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда АҚШнинг Грузия каби НАТО бўйича иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилишини тасдиқлайди”, деб айтилмоқда хабарда.

Элчихона берган маълумотга кўра, эсминец Батумида бўлиши давомида ундаги АҚШлик ҳарбий хизматчилар Грузия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходимлари билан бирга қўшма ўқув машғулотлари ўтказадилар.

Top