16:06 / 29.06.2015
2041

Европа Иттифоқи баъзи жойларда селфини тақиқлашни режалаштирмоқда

Европа Иттифоқи диққатга сазовор жойларда селфи усулида суратга олишни тақиқлаш ҳақида бош қотирмоқда. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, саёҳатчилар учун янги қонунга кўра, турли хил ёдгорликлар бу ўринда фақат фон вазифасини ўтайдиган тақдирда ҳам суратга олиш учун рухсат сўрашлари керак бўлиши мумкин.

Ҳозирда сайёҳатни селфисиз тасаввур қилиб бўлмайди, деб ёзилади мақолада. Аммо сайёҳларнинг Париждаги Эйфел минораси ёки Римдаги Треви фаввораси олдида суратга тушиб завқ олиш имконияти сабаб бу ҳолатнинг тақиқланиши узоққа чўзилиши мумкин.

ЕИ ҳозирда тақиққа рухсат олиш бўйича тегишли органлар билан иш олиб бормоқда.

Нашрнинг аниқлик киритишича, ҳозирда Иттифоқнинг диққат марказида суратга олиш эмас, балки уларнинг ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши бўлиб турибди. Бу муаллифлик ҳуқуқининг бузилишига олиб келади. Қонун эса шу каби суратлар тижоратига қарши курашиши зарур. Қонунни бузганлар жарима тўлашлари ва ҳаттоки қамоққа олинишлари ҳам мумкин бўлади.

Top