17:05 / 29.06.2015
2537

Греция президенти умумхалқ референдумини ўтказиш ҳақидаги фармонини имзолади

Греция президенти Прокопис Павлопулос 5 июль куни хориждан кредит олиш масаласи бўйича умумхалқ референдуми ўтказиш тўғрисида фармон имзолади. Бу фармон матни "Ҳукумат газетаси"да эълон қилинди ва кучга кирди.

Фармонда айтилишича, овоз бериш жараёни 2015 йилнинг 25 январида бўлиб ўтган парламент сайлови учун тузилган комиссия таркибидаги сайлов участкаларида ўтказилади.
Овоз бериш бошлангунича сайловчиларнинг танловига таъсир кўрсатувчи воситалардан фойдаланиш, материалларни ошкор қилиш тақиқланган.

27 июнь куни мамлакат бош вазири Алексис Ципрас 5 июль куни шу масала хусусида умумхалқ референдуми ўтказилиши ҳақидаги ўз қарорини эълон қилганди.
Унга кўра, греклар ўз овозлари орқали Грециянинг ташқи қарзини тўлаш учун ЕИ томонидан кредит берилишига ўз муносабатини ифода этишади.

"ЕИнинг бу таклифи европача қадриятларига терс ҳолда тенглик ҳуқуқининг бузилишидир. Улар бутун бир халқни шарманда қилиш ниятларини кўрсатишди. Биз бу ультиматумга ўз суверентитетимиз асосида жавоб беришимиз керак", дейди Ципрас.

Top