14:35 / 29.06.2015
2653

Навоийда қарийб 7 млрд сўмлик маҳсулотни нақд пулга сотган корхона бошлиғи суд қилинди

Навоий вилоятининг Конимех туманида жойлашган “Конимех қурувчи монтаж” хусусий корхонаси раҳбари Жавлон Мустафоев катта миқдордаги пулни ўзлаштирганликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Мустафоев 2014 йил июлидан буён 6 млрд 945 млн сўмлик маҳсулотни нақд пулга сотиб, маблағни банкка кирим қилмаган. Тегишли ҳужжатларни эса ёқиб юборган.
Текширув натижасида аниқланган ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди. Суд Мустафоевга тегишли жазони тайинлади.

Top