13:48 / 29.06.2015
5598

Татаристонда баржа тескари бўлди

Татаристоннинг Тўқай туманидаги Кама дарёсида сузаётган баржа ағдарилиб кетди. Бунинг натижасида навбатчи капитан ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика фавқулодда вазиятлар вазирлигига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.
Воқеа 29 июнга ўтар кечаси содир бўлди. Кема тиркамага эга эди. Ҳалокат натижасижа ёқилғининг сувга чиқиб кетиши ҳоллари кузатилмади. Воқеага баржадаги техник носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Top