15:05 / 29.06.2015
2064

Тошкентда 100 млн сўм солиқни яширган ноширлик корхонаси фаолияти фош этилди

Тошкентнинг Учтепа туманида жойлашган Art Paper Media корхонаси раҳбари Дилмурод Ғозибоев омбор мудири Муқимжон Сойипов билан тил бириктирган ҳолда солиқ тўлашдан бўйин товлагани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, 2012-2014 йилла орасида корхона 100 млн сўмдан зиёд солиқларни тўламаган. Бундан ташқари, зарурий лицензияга эга бўлмай туриб, турли нашриётларнинг 1 млрд 514 млн сўмлик китоб ва рангли журналларини чоп этган.
Текширув давомида аниқланган мана шу ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Айбдорлар суд қилинди.

Top