18:12 / 30.06.2015
8189

АҚШ ҳукумати ўзбекистонлик чегарачиларга бир неча автомобиллар гуруҳини тақдим этди

АҚШ ҳукумати ўзбекистонлик чегарачиларга бир неча автомобиллар гуруҳини тақдим этди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига асосланиб хабар тарқатилди.

Манбанинг ёзишича, техникаларни етказиб бериш Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги 2001 йилда тузилган Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасида имзоланган гиёҳванд моддалар назорати ва ҳуқуқий мезонлар бўйича ҳукуматлараро келишув доирасида амалга оширилмоқда.

«2015 йилнинг 29 июнида Америка томони «MAN TGM 13.280» русумли 20 дона автомобилни Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари фойдаланиши учун тақдим этди», — дея аниқлик киритади матбуот хизмати.

Top