17:16 / 30.06.2015
3514

Чимкентда «Террорчилик ҳақида ёлғон маълумот» беришда айбланган шахс қўлга олинди

Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида 52 ёшли фуқаро «Террорчилик ҳақида ёлғон ҳисобот» беришда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда «КазИнформ» нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, 29 июнь маҳаллий вақт билан 23:30ларда Чимкентда жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридан Қозоғистон хавфсизлик хизмати ходимларига телефон қилинган. Номаълум шахс уйни ва бир неча фуқароларни гаровга олганини, гаровдагиларни озод қилиш учун хавфсизлик хизматининг юқори мартабали ходими билан учрашишни, шунингдек ўзи учун зарур бўлган маълум миқдорда пул, самолёт ва ўзининг наздида ноқонуний ҳибсда сақланаётган бир қатор маҳбусларни қўйиб юборишларини сўраган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида номаълум шахс қўлга олинган. Унинг телефон орқали портловчи моддаси бор экани билан қилган таҳдиди натижасида беш қаватли уйдаги 300дан ортиқ одам эвакуация қилинган.

Top