12:26 / 30.06.2015
4610

Покистонда иссиқ ҳарорат туфайли ҳалок бўлганлар сони 1300 нафардан ошди

Покистон жанубидаги Синд вилоятида кузатилаётган иссиқ ҳарорат туфайли 29 июнь куни яна 30дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва жами қурбонлар сони 1,3 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Dawn газетасида ёзилган.

Вилоят ҳокимиятининг маълум қилишича, шу вақтгача жами 1334 киши ҳалок бўлган, улардан 1234 нафарининг ўлими Синд вилояти маркази Карачи шаҳрида қайд этилган. Яна 10 минг атрофидаги киши қуёш уриши туфайли касалхоналарга олиб келинган.

Маълумот учун, 19 июнь кунидан бери Покистонда ўта иссиқ ҳарорат сақланиб турибди ва цельсий бўйича 40-45 градусни кўрсатмоқда. Жейкобабад, Паркана ва Суккур ҳудудларида иссиқ ҳарорат 48 градусга ҳам етган.

Top