Исроилнинг SteamCC компанияси қаҳва кўпигида тасвир босувчи Ripples принтерини тақдим қилди, деб хабар бермоқда N+1 нашри.
Босма учун смартфонга ўрнатилган махсус дастур ёрдамида тасвирлар кутубхонасидан зарур тасвир танлаб олинади. Шундан кейин принтер қаҳва донлари экстрактидан 10 сония ичида кўпик сиртида тасвирни босиб беради.
Компания ушбу қурилмани сентябрдан бошлаб сотувга чиқаради, унинг дастлабки нархи 999 долларни ташкил қилиши айтилмоқда.