08:44 / 30.06.2015
5434

Роналдиньо ўз фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши ҳақидаги хабарни тасдиқлади

Якунланган мавсумда Мексиканинг "Керетаро" жамоасида тўп сурган бразилиялик футболчи Роналдиньо ўз фаолиятини Туркия Супер Лигасида давом эттиради.

Бу ҳақда у ўз инстаграми орқали маълум қилган.

"Барчага салом. Мен тез орада Туркияда сиз билан бўламан", дейди у ўз мурожаатида.

Бироз олдинроқ, ушбу 35 ёшли футболчи Туркиянинг "Антальяспор" жамоаси билан келишувга эришгани ҳақида хабар тарқалганди.

Top