10:17 / 30.06.2015
1917

ШҲТ давлатлари мудофаа вазирликлари ҳамкорлиги режасини имзолайдилар

Шу ҳафта сешанба куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари ўзаро ҳамкорлик режасини имзолайдилар.

РИА Новости агентлигининг Россиянинг тегишли вазирлиги сайтида чиққан хабарномага таянган ҳолда ёзишича, 2016-2017 йилларга мўлжалланган режани имзолаш маросими бугун Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

Маълум бўлишича, йиғилишда ташкилотга аъзо олти давлат вакиллари иштирок этади. Булар Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондир.

Top