15:49 / 30.06.2015
4765

Тожикистондаги тоғли ҳудудда 3 нафар россиялик аскар йўқолиб қолди

Тожикистоннинг тоғли ҳудудида Россияга тегишли 201-базанинг 3 нафар аскари машғулот вақтида сувга тушиб кетиб, йўқолиб қолди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги бу аскарлар айни вақтда қидирилаётгани ҳақда маълум қилган.

"Россия Мудофаа вазирлиги контракт асосида хизматга олинган 201-базанинг 3 нафар аскарини қидирмоқда. Улар Тожикистонда тоғ дарёси ҳудудида олиб борилаётган тактик машқлар вақтида сувга қулаб тушишган", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун Марказий ҳарбий комиссия иш олиб бормоқда.

Top