21:23 / 01.07.2015
4818

Huawei Honor 7 металли телефонини тақдим этди

Хитойнинг Huawei компанияси Honor бренди остидаги янги аппаратни тақдим қилди. Смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг тўртинчи энг йирик корпорацияси навбатдаги флагманни тақдим қилди. Honor 7 деб аталган бу аппаратдан ташқари, компания яна иккита мобил аксессуар тақдимотини ўтказди: Honor Band Zero “ақлли” соатлари ва Honor Whistle Bluetooth-гарнитураси.
Huawei Хитойнинг бошқа йирик компанияси – Xiaomi’дан ўтиб кетиш борасида тинимсиз ишламоқда. Honor бренди остидаги маҳсулот омадли чиқиб, шу йили дунё бўйлаб 40 млн ускуна сотилиши режалаштирилмоқда.
Янги смартфоннинг техник тавсифига келсак, аввало унинг корпуси тўлалигича металлдан ясалгани диққатга сазовор. У 5.2 дюймли дисплей, 8 ядроли процессор, 3 Гб ли оператив хотира, 20 ва 8 Мп ли иккита камера ҳамда 3 100 мА/соатли батарея билан таъминланган. Асосий камера Sony IMX230 тасвир датчигига, f/2.0 апертурасига, 6 линзали модулга ва сапфирли ҳимоя ойнасига эга.
Смартфон Android 5.0 Lollipop дастурий тизими асосида ишлайди. Шунингдек, унга бармоқ излари датчиги илова қилинган. Батарея 30 дақиқа ичида 50 фоизга қувватлантирилади.
CNET нашрининг ёзишича, Honor 7нинг амалдаги нархи 1 999 юань ёки 323 долларни ташкил қилади.


Band Zero смарт-соатлари эса Android Wear дастурий таъминоти базасида ишлаши ҳамда августда Хитойда сотувга чиқарилиши айтилмоқда.

Top