12:31 / 01.07.2015
3413

Индонезия ҳарбий ҳаво кучлари ҳалокатга учраган самолёт бортида 122 киши бўлганини айтди

Индонезия ҳарбий ҳаво кучлари штаби вакили ҳалокатга учраган Hercules C-130 самолёти бортида 122 киши бўлганини айтди. Шулардан 12 нафари экипаж аъзолари эди.
Илгарироқ самолёт бортида 12 нафар экипаж аъзоси ва 101 йўловчи бўлгани хабар қилинган эди. Улардан ҳеч ким омон қолмади. Ҳалок бўлганлар орасида ҳарбийлар билан бирга уларнинг оила аъзолари ҳам бор.

Top