12:19 / 01.07.2015
1677

Индонезия расмий вакиллари авиаҳалокатда 141 киши ўлгани ҳақидаги ахборотни инкор қилди

Индонезия вакиллари Суматра оролида содир бўлган авиаҳалокатда 141 киши ўлгани ҳақидаги ахборотни инкор қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Индонезияда ҳарбий транспорт самолёти Медан шаҳридаги меҳмонхона устига қулаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилди. Самолёт Медандаги ҳарбий ҳаво базасидан Натуна оролига учиб кетаётган эди, аммо бир неча дақиқалик парвоздан сўнг ҳалокат содир бўлди.
“ОАВдан эски хатоларни такрорламасликни илтимос қиламан: агар 141 қоп олиб чиқилган бўлса, бу 141 одам ҳалок бўлди дегани эмас. Биз ҳозирча 91 тана топдик”, – деди мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари бош қўмондони Агус Суприятна.
Бундай ахборотнинг тарқалишига Медан моргига 141 қоп етказилгани ҳақидаги маълумотлар сабаб бўлган эди.

Top