22:36 / 01.07.2015
11759

Исроилда яратилган мультфильмда Эрон ИШИДга қиёсланди

Исроил бош вазирининг YouTube даги норасмий каналида Эрон ИШИДга қиёсланган ролик пайдо бўлди.

“Эрон ислом давлати. Худди ИШИД каби, бироқ каттароқ” деб номланган ушбу анимацион роликда Эрон ўзининг яхши таъминланган армияси сабабли ИШИДдан кўра кўпроқ хавф солиши ва унга ядровий дастурини ривожлантиришга имкон бериш бутун минтақа хавфсизлигини хавф остига қўйиш демакдир, деб таъкидланмоқда.

Ролик Эрон ва 6 та давлат – АҚШ, Буюк Британия, Россия, Хитой, Франция ва Германиядан тузилган гуруҳ ўртасида ядровий дастур бўйича келишув имзоланиши муддати тугашига бир неча соат қолганда чоп этилди.

Аввалроқ келишув имзоланишининг энг охирги муддати 7 июлга кўчирилгани маълум қилинганди.

Top