19:46 / 02.07.2015
6150

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 509 млрд сўмлик акцияларни муомалага чиқарди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2015 йилнинг 11 июнида умумий миқдори 509 млрд сўмлик 430 сўм номиналга эга 1,1 млрд та оддий акцияни муомалага чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда компания берган хабарда маълум қилинди.

Қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази компаниянинг биринчи эмиссиясини 2015 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказди. Акциядорлик жамиятининг қимматбаҳо қоғозлари ёпиқ обуна бўйича жойлаштирилмоқда.

2015 йил 11 июнда “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг навбатдан ташқари йиғилишида компанияни акциядорлик жамиятига ўзгартиришга қарор қилинган эди.

Йиғилишда акциядорлик жамиятининг янги акцияларини муомалага чиқариш ва эмиссия проспекти ҳақидаги қарор тасдиқланган эди.

Маълумот учун, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК 1994 йилнинг 7 ноябрида ташкил этилган. Компания таркибига “Ўзтемирйўлконтейнер” ШК, “Ўзтемирйўлпасс” АЖ, “Ўзтемирйўлэкспедиция” ДК, “ЙўлРефТранс” АЖ ва “Ўзвагонтаъмир” АЖ киради.

Top