07:17 / 02.07.2015
5265

Цукерберг яқин келажакда телепатия технологияси пайдо бўлишини башорат қилмоқда

Марк Цукерберг ўзининг онлайн савол-жавоблар анжуманида яқин келажакда телепатия технологияси пайдо бўлишини башорат қилди.

Facebook асосчисининг фикрича, бу технологиялар эвазига инсоният тез суръатларда ўзаро фикр алмаша олади, бироқ шу билан бу технология шахсий маълумотларнинг сир сақланиши масаласини янада долзарброқ бўлишига олиб келади.

Цукерберг, шунингдек, фикрдошларни топишга ҳамда тасвирни таҳлил қилиб, у ҳақидаги маълумотни кўзи ожиз одамга узатишга имкон берувчи сунъий заковатни ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда Facebook кейинги йилдан савдога чиқарилиши режалаштирилган Oculus VR виртуал реаллик кўзойнакларини яратиш устида иш олиб бормоқда.

Top