15:53 / 02.07.2015
3188

Европа Иттифоқи компанияларида малака ошириш дастурига аризалар қабул қилинмоқда

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Бошқарув кардрларни тайёрлаш дастури (MTP) – Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналари раҳбарларининг салоҳиятини ошириш” лойиҳаси (қуйида "лойиҳа" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи корхоналарида Ўзбекистондаги кичик бизнес корхоналари менежерлари малакасини ошириш учун аризалар қабул қилишини эълон қилади.

Малака ошириш Европа Иттифоқининг 28 мамлакатидаги корхоналарда амалга оширилиб, улар ўзаро келишув асосида иштирокчилар ёки лойиҳа томонидан танланиши мумкин.

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда кичик бизнесни самарали бошқариш ва унинг узоқ келажакдаги барқарор ривожланишини таъминлашга қодир малакали ва салоҳиятли тадбиркор ҳамда менежерлар сонини кўпайтиришдан иборат. Бу босқичда қўйилган мақсадга эришиш учун Европа корхоналарида Ўзбекистондаги кичик бизнес раҳбарларининг малакасини ошириш орқали лойиҳа уларни амалга оширади.

Бошқарув кадрларни тайёрлаш дастури лойиҳасининг мақсади ўзбекистонлик менежерларнинг бошқарув кўникмаларни ошириш, уларни бизнесни бошқариш ва юритишнинг европача усулларига ўқитиш, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат. Барча номзодлар малака ошириш сафарида иштирок этишдан кўзланган мақсадни аниқ кўрсатиши ҳамда бу унинг ва корхонасининг ривожига қандай ижбий таъсир кўрсатишини қайд этиши лозим.

Лойиҳа тренинг ва малака оширишларда иштирок этиш танланган иштирокчилар учун бепул амалга оширилади. Транспорт билан боғлиқ барча харажатлар (авиачипта учун 400 евро миқдоридаги шахсий тўловдан ташқари), шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатларида жойлаштириш, визалар, суғурта лойиҳа маблағлари эвазига қопланади.

Барча талабларга жавоб берадиган кичик бизнес корхоналари ва уларнинг раҳбарлари/менежерларигина малака ошириш учун ариза топшириш ҳуқуқига эга.

Кичик бизнес корхоналари ва уларнинг раҳбарлари/менежерлари учун талаблар (ва керакли ҳужжатлар) ҳамда лойиҳа янгиликлари батафсил лойиҳанинг веб-саҳифасида www.mtpeu.uz ва Facebook саҳифасида кўрсатилган.

Номзодларнинг аризалари 2015 йилнинг 22 июлга қадар қабул қилинади. Аризанинг онлайн шакли лойиҳанинг веб-саҳифасида жойлаштирилган.

Махсус изоҳ: Танлов жараёни гендер тенглиги масаласини ҳисобга олган ҳолда камида 20 фоиз аёл-номзодларни танлаб олишни кўзда тутади.

Қўшимча маълумотлар учун:
Жаноб Григориос Контзоглу, БКТД (MTP) лойиҳасининг бошлиғи

Манзил: Амир Темур кўчаси, 4,
Тошкент ш., 100047
Тел.: (99871)2335901
Факс: (99871)2336406
E-mail: mtp@.mtpeu.uz
Veb-sahifa: www.mtpeu.uz

Top