12:49 / 02.07.2015
1780

"Манчестер Юнайтед" де Хеанинг нархини 35 млн еврога туширди

"Манчестер Юнайтед" ва "Реал" жамоалари Давид де Хеанинг трансфери бўйича музокараларда ўзаро келишувга яқин туришибди.

As нашри хабарига кўра, манчестерликлар ушбу дарвозабоннинг нархини аввалги 46 миллион евродан 35 миллионга туширган. "Реал" эса 24 ёшли посбон учун 30 миллион евро тўашга тайёрлигини билдирмоқда.

Хабарда ёзилишича, "МЮ" бу қарорга жамоани янги мавсумга тайёргарликдан чалғитмаслик учун келган. Бундан ташқари жамоа бош мураббийи Луи ван Гал 13 июнгача янги дарвозабон сотиб олишни истаяпти, айнан шу кундан "МЮ"нинг АҚШ бўйлаб турнеси бошланади.

Top