21:09 / 02.07.2015
5705

Москва вилоятида икки эгизак қизнинг номусига тажоввуз қилишда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди

1 июль куни полицияга бир эркак 30 июнда Сергиево-Посад туманида жойлашган шийпончада номаълум шахс унинг эгизак қизларининг номусига тажоввуз қилгани ҳақида хабар берган. Ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг хабар беришича, жабрланган қизчалар Митишидаги лицейнинг 5-синф ўқувчилари бўлган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ушбу жиноятни амалга оширганликда гумон қилиб 44 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганлар. Ушбу ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда.

Top