07:36 / 02.07.2015
3754

Назарбоев рус тили Қозоғистонга барқарорликни сақлаб қолишда ёрдам берганини айтди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Назарбоев билан асосий нарсалар ҳақида” деб номланган ҳужжатли фильмда рус тилини сақлаб қолиш қарори мамлакатда барқарорликни таъминлашга ёрдам берганини таъкидлаб ўтди.

“Мен тўлиқ ишонаманки, бошқа йўлдан кетиш мумкин эмас. Ҳамма қозоқлар рус тилини яхши билган, чунки улар бу тилида кўпроқ мутолаа қилганлар, кўпроқ билим олганлар ва ҳоказо. Хуллас, мен халқни рус тилини сақлаб қолишга ишонтирганман ва у рози бўлган. Агар биз бундай қарорни қабул қилмаганимизда, ҳозир биз гапираётган ва фахрланаётган барқарорлигимизни унутсак ҳам бўларди. Ва мен ҳали ҳам кимнидир таҳқирлаб, ўз бахтини қуриб бўлмайди деган фикримга амал қиламан. Шунингдек, бир миллатни иккинчи миллат билан таққослаш мумкин эмас”, деб айтди Назарбоев ушбу ҳужжатли фильмда.

2013 йилда Назарбоев қозоқ жамоатчилиги замон билан ҳамнафас қадам ташлаб, мамлакатда учта тил: қозоқ, рус ва инглиз тилини ривожлантириш кераклигига ундаган эди.

Top