18:01 / 02.07.2015
2879

Самарқандда машинасида йўловчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

2015 йилнинг 25 июнь куни номаълум ҳайдовчи автомашинани Самарқанд шаҳрининг Хўжасоат маҳалласида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган йўловчи - самарқандлик 1997 йилда туғилган йигитни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 
 
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро "Зил-45021" русумли автомашинада содир этгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Top