11:32 / 03.07.2015
4250

АҚШ суди Гуантанамонинг собиқ маҳбусини 134 млн доллар товон тўлашга ҳукм қилди

АҚШнинг Юта штати федерал суди Гуантанамо қамоғининг собиқ маҳбуси Умар Ҳадрни икки ҳарбий хизматчининг оилаларига 134 млн доллар товон пули тўлашга ҳукм қилди.
Ҳадр Афғонистонда махсус қўшинлар томонидан қўлга олиниб, 2002 йили Гуантанамода ҳибс қилинган эди. У пайти Ҳадр 15 ёшда эди. 2010 йилга келибгина АҚШ ҳарбийларига қарши граната қўллаганини тан олди. 2012 йил сентябрида Ҳадр Канадага депортация қилинди. У айни кунларда Канада фуқаросидир.
Жабрланганларнинг оилалари вакили адвокат Лора Таннер суд қарорига хайрихоҳлик билдириб, шу билан бирга, 28 ёшли Ҳадр бу пулни тўлай олишига умид қилмаслигини тан олди.
“Бу масалада биз яқинда Канаданинг юридик фирмаларидан бири билан иш бошлаймиз”, – унинг сўзларини келтиради France-Presse агентлиги.

Top