09:50 / 03.07.2015
2354

АҚШнинг Aetna суғурта компанияси асосий рақобатчисини 34 млрд долларга сотиб олиши мумкин

АҚШнинг тиббий суғуртага ихтисослашган Aetna компанияси асосий рақобатчиларидан бири – Humana фирмасини 34 млрд долларга сотиш олиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
Айтилишча, Aetna рақибининг ҳар бир акцияси учун тахминан 230 доллар беради. Пайшанба кунги биржа савдоларида компаниянинг қиймати 28.9 млрд долларни ташкил қилган эди.
Шартнома нархининг бир қисми нақд пул билан тўланади, бир қисми эса Aetna акциялари билан қопланади.
Тиббий суғурта бозоридаги энг йирик шартномалардан бири бўлган бу воқеа шу ҳафта расман тасдиқланиши кутилмоқда.

Top