07:43 / 03.07.2015
2780

Instagram`да 38 фоиз бот ва нофаол фойдаланувчилар борлиги аниқланди

Италиялик тадқиқотчилар Instagram`да рўйхатдан ўтган аккаунтларнинг 8 фоизи спам жўнатиш учун яратилганини ва ижтимоий тармоқнинг 30 фоиз фойдаланувчилари бир ойда бир мартадан кўп бўлмаган фаолликни намоён қилишларини аниқлади.

Бундай маълумотлар реклама берувчилар, яъни хизматлар кўрсатувчи ва маҳсулотлар сотувчилар ва майдонлар, яъни ижтимоий тармоқдаги оммавий блогерлар ўртасида шартномаларни узайтиришда халал қилиши мумкин.

Майдонлар эгалари ўз аудиториялари сони ҳақида маълумот берганда спам-ботлар ва нафаол фойдаланувчилар мавжудлигини эслатиб ўтмайдилар.

Тадқиқот муаллифлари ботларни аниқлаш учун фойдаланилган услубни чоп этдилар. Реал фойдаланувчилар ҳаракатларини қайтарувчи дастурлар 5-6та видео ва фотосуратлар ва 41 нафар фойдаланувчининг обунаси билан чекланиб қолади.

Instagram вакиллари бу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортди, бироқ 2014 йилнинг декабридан ботлар билан курашиш бошланганини маълум қилишди.

Маълумотларга кўра, аниқланган 8 фоиз бот бу қиш пайтида фаол бўлган катта миқдордаги ботлардан қолган бир қисмидир. Бот яратувчиларнинг баъзилари ўз ишчи алгоритмларини шунчалик такомиллаштиришга муваффақ бўлишдики, эндиликда уларни автоматик режимда ҳақиқий одамлардан фарқлаш жуда мураккаб бўлиб қолди.

Instagram бот билан муаммоларга эга ягона ижтимоий тармоқ ҳисобланмайди. Ўтган йилнинг охирида Twitter ижтимоий тармоғида 8,5 фоиз шундай аккаунтлар борлиги қайд қилинган эди.

Top