07:47 / 03.07.2015
2984

Машҳур хоккейчи турмуш ўртоғига зўравонлик қилгани учун уч ойга қамалди

АҚШ Миллий хоккей лигасининг “Лос-Анжелес Кингз” ҳимоячиси, россиялик Вячеслав Войнов турмуш ўртоғи Марта Варламовага нисбатан зўравонлик қилгани учун 90 кунлик қамоқ муддатига ҳукм қилинди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилди.

Ҳукм Калифорния штатидаги Торранс шаҳри суди томонидан ўқилди. Войновга белгиланган шартли муддат уч йилни ташкил қилади.

Шунингдек, россиялик хоккейчи 700 доллар жарима тўлайди ҳамда уй зўравонлигига бағишланган бир йиллик курсга қатнайди. Булардан ташқари, у 8 соат жамоат ишларига ҳукм қилинди.

Агарда хоккейчи яхши одоб-аҳлоқ ва тартиб намойиш қилса, унга нисбатан белгиланган қамоқ муддати икки баробарга қисқариши мумкин, деди прокурор Фрэнк Данник журналистлар билан суҳбат асносида.

Бундай жиноят учун одатда айбдорлар, АҚШ фуқаролари бўлмаган тақдирда, мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилар эди, аммо, судланувчининг ҳолатини эътиборга олиб, унга енгилроқ модда бўйича айблов қўйилди.

Top