17:23 / 03.07.2015
2592

Норвегиялик 92 ёшли кампир қариялар уйидан “йигит”ининг олдига қочиб кетди

Норвегиялик 92 ёшли аёл қариялар уйидан қочиб кетди. Рус ОАВларининг хабар беришича, аёл севган инсонининг олдига кетиб қолган.
Дастлаб аёлни анча вақт қидиришди, у “йигити” билан Швецияга кетгани маълум бўлгач, қидирув ишлари тўхтатилди.
Осло шимолидаги қариялар уйи ҳамширалари автотураргоҳ яқинида ҳасса-таёқларни топиб олишган, шундан сўнг маъмурият дарҳол полицияга мурожаат қилган. Суриштирув жараёнида кекса аёл 87 ёшли севгилиси билан Стокгольмга етиб боргани аниқланди.
Аёл севган инсони билан Стокгольмда 10 кун турди.

Top