08:25 / 03.07.2015
5503

ОАВ: жойларнинг тарихий номларини қайтариш керак

Шўро сиёсати Ўзбекистондаги жой номларига ҳам ўз таъсирин ўтказмай қолмаган. “Оила даврасида” нашри мухбирининг фикрича, бунинг натижасида тушунарсиз, тарихий асосга эга бўлмаган номлар шаклланган.

Шу билан бирга, материалда ёзилишича, бугунги кунда тарихий номларни тиклаш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда.

“Тарихий номлар қайтарилмоқда”, – деб таъкидлайди муаллиф.

Жумладан, Фарғонанинг Олтиариқ туманидаги Қизил юлдуз қишлоғи Доимобод, Фурқат туманидаги Иттифоқ қишлоғи Бешоға, Навоийнинг Кармана туманидаги Арабхона маҳалласи Паҳлавон, Андижоннинг Шаҳрихонидаги Аҳмадбек маҳалласи Баркамол авлод, Булоқбоши туманидаги Иттифоқ маҳалласи Хонтепа, Бўз туманидаги Охунбобоев маҳалласи Чорвадор, Ўртатўп маҳалласи Маданият деб ўзгартирилди.

“Ҳудуд номлари ҳам халқимизнинг маънавияти кўзгуси, қадриятларимиз ифодасидир”, – хулоса қилади газета.

Top