11:00 / 03.07.2015
5606

ОТМга ҳужжат топширувчи абитуриентлардан биометрик паспорт талаб қилинмайди

Олий ўқув юртларига ҳужжат топшираётган абитуриентларда биометрик паспорт бўлиши талаб қилинмайди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси маълумот бермоқда.
Абитуриентларнинг ҳужжатлари фақат биометрик паспорт билан қабул қилиниши ҳақидаги мишмишлар ўтган йилларда ҳам энг кўп бериладиган саволлардан бири эди. Ҳаттоки абитуриентлардан айрим таълим даргоҳларида шундай паспортлар талаб қилиниб, уларга эга бўлмаганларнинг ҳужжатларини қабул қилишдан бош тортиш ҳоллари кузатилгани ҳақида маълумот берилган эди.

Ўзбекистон президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикаси паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 2-бандига асосан Ўзбекистон фуқаросининг амалдаги паспорти 2015 йил 31 декабргача ҳақиқий ҳисобланади. Шу сабабли абитуриентлар бу йил ҳам аввалги кўринишда берилган паспортлар орқали ҳужжат топшира оладилар.

Top