14:34 / 03.07.2015
3463

Порошенко Россияга қарши янги санкциялар киритишга чорламоқда

Украина президент Пётр Порошенко ғарб давлатлари сиёсатчиларини Россияга қарши янги санкциялар киритиш ҳақида ўйлаб кўришга чорламоқда, деб хабар бермоқда Порошенко матбуот хизмати.

“Бизга Минск келишувлари барбод бўлганда самарали ва мувофиқлаштирилган режа керак бўлади. Гап яхши мувофиқлаштирилган янги санкциялар ҳақида кетмоқда. Россия украиналикларнинг ўлдирилиши ва Украинани босиб олгани учун адолатли ҳақ тўлаши керак. У бу ишлар учун жавоб бериши керак”, деб айтди Порошенко АҚШ конгресси делегацияси билан учрашуви пайтида.

Top