17:37 / 03.07.2015
2534

Қозоғистон ҳарбийлари 1998 сони шаклида сафланишди

Қозоғистон қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари сафланиш йўли билан 1998 сонини, шунингдек, Пойтахт кунининг “тирик” логотипини яратишди, деб хабар беради мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда Tengrinews.kz ресурси.
Шу йўл билан улар барча қозоғистонликларни Пойтахт куни билан табриклашга қарор қилишди. 550 нафар ҳарбий хизматчи “жонли” рақамлар ва логотип бўлиб беришди. Логотип ҳам, ўз навбатида, 1998 сонининг услублаштирилган кўринишидир.
Маълум бўлишича, логотип яратган ҳарбий хизматчилар май ойида Остонада ўтказилган, Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий парад иштирокчилари ҳамдир.

Top