18:21 / 03.07.2015
4452

Санкт-петербурглик ўқувчи қиз омбудсменга гўёки тўрт нафар мухожир унинг номусига тегаётгани ҳақида “ҳазиллашиб” шикоят қилган

Санкт-Петербург полицияси болалар омбудсмени Светлана Агапитовага ўзини ўғирлаб кетиб, 4 нафар мухожир номусига тегаётганини маълум қилган 17 ёшли мактаб ўқувчисини қидириб топди.

Ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг бир неча ходими ва Ички ишлар вазирлиги бош бошқармасининг бир нечта техника бирлиги жалб қилинган ҳолда бир ҳафта давом этган катта миқёсдаги қидирувдан кейин шикоят қилган қиз Ленинград вилояти Приозерский туманидаги Соснова қишлоғидан топилган. Болалар уйи тарбияланувчиси, 17 ёшли Виктория исмли бу қиз касаллиги туфайли даволанаётган Боткино шифохонасидан қочиб кетган. Қиз қочиб кетганидан кейин Петербург бўйича болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахснинг қабулхонасига телефон қилиб, уни Псковда марказий осиёлик 4 муҳожир ушлаб туриб, мунтазам равишда номусига тегаётганликларини айтган.

Бироқ қиз полициячиларга бу шикоятни маст ҳолатда ҳазиллашиб айтгани маълум қилган.

Top