23:15 / 03.07.2015
4049

Саудия Арабистонида ИШИД тарафдорларини қўлга олишда полициячи ҳалок бўлди

Саудия Арабистонининг Ат-Тоиф шаҳри яқинида “ИШИД” террорчилик ташкилоти тарафдорларини қўлга олиш пайтида бир нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакат ҳуқуқ-тартибот муассасалари қидирувда бўлган жиноятчини қўлга олишлари пайтида қидирувдаги шахс ва унга ҳамроҳлик қилаётган икки эркак отишма бошлаган.

Отишма оқибатида полициячилардан бири ҳалок бўлди. Қолган полициячилар босқинчиларни қўлга олишга муваффақ бўлишган. Қўлга олинган шахслар ёнидан қурол-аслаҳа, компьютерлар ва ИШИД байроқлари топилган.

Top