11:09 / 03.07.2015
3876

Хитой шимоли-ғарбидаги зилзила туфайли 2 киши ҳалок бўлди

3 июль куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида 6,1 балли зилзила қайд этилди. Бу табиий офат туфайли 2 киши ҳалок бўлган.
 
"Пекин вақти билан 3 июль куни соат 10:00да Шинжон-Уйғур ҳудуди марказида рўй берган зилзила туфайли 2 киши ҳалок бўлгани қай этилди. Ҳудудда хавфлиликнинг иккинчи даражаси эълон қилинган", дейилади Синьхуа агентлиги хабарида.
 
6,1 балли бу зилзила маркази Хўтан шаҳридан 164 км узоқликдаги Пишань уездида жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Зилзила икки марта 3 ва 4,6 балли куч билан қайталанган.
 
Маълумот учун, Пишань уезди Шинжон-Уйғур маркази Урумчи шаҳридан 1,8 минг км узоқликда жойлашган бўлиб, бу ҳудудда 258 мингга яқин киши истиқомат қилади.
 
Top