16:10 / 04.07.2015
2050

"Галатасарой" Подольскининг трансферини эълон қилди

"Арсенал" жамоасининг германиялик ҳужумчиси Лукас Подольски кейинги мавсумда Истанбулнинг "Галатасарой" жамоасида фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда турклар жамоасининг расмий твиттери орқали хабар қилинган.

Ушбу ҳужумчи "канонирлар"нинг асосий таркибидан тушиб қолганидан кейин ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Интер"да ижара асосида ўтказганди.

Бироз олдинроқ, "Галатасарой" Подольски учун "Арсенал"га 4 млн евро таклиф қилаётгани маълум бўлганди.

30 ёшли ушбу ҳужумчи 4 июль куни Истанбулга келиб, тиббий кўрикдан ўтиши айтилган.

Турклар бу футболчи билан 4 йиллик шартнома тузишни мўлжаллашган.

Маълумот учун, Лукас Подольски Германия терма жамоаси сафида 120 марта майдонга тушган ҳамда 2006 ва 2010 йилларда ЖЧнинг бронза медалларини кўксига таққан. 2014 йилги Бразилия мундиалида эса олтин медалларга эга бўлган. У "Арсенал"га келишдан олдин Бундеслиганинг "Кёльн" ва "Бавария" жамоларида тўп сурган.

Top