13:05 / 04.07.2015
3395

Кафу: "Рақиблар Бразилияни ҳурмат қилмай қўйди"

Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Кафу миллий терма жамоа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Рақиблар Бразилияни ҳурмат қилмай қўйди. Жамоа кўрсатаётган футбол сабабли Бразилиядан қўрқмай қўйишган. Биз авлодлар алмашинувини ўтказмоқдамиз. Бироқ келажакда Бразилия жамоаси яна ўз рақибларини даҳшатга солувчи жамоага айланади. Бизни танқид қилаётганлар ҳайрат тушади”, – деди Кафу.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси Америка кубоги-2015 мусобақасини 1/4 босқичида Парагвайдан пенальтилар сериясидаги мағлубиятдан сўнг тарк этди.

 

Top