08:12 / 04.07.2015
4460

Ўзбекистонлик рассомлар Париждаги Халқаро санъатлар марказида ўз ижодларини намойиш қилишмоқда

Ўзбекистонлик рассом Инна Сандлер жорий йилнинг 3 апрелидан 29 июнигача Париждаги Халқаро санъатлар марказида фаолият юритди. Рассом марказда 20га яқин суратларни ўз ичига олувчи ўзининг “Dada” сериясини (ёғоч от ўйинчоғи образи) намойиш қилди.

Рассом ишларининг кўргазмаси Парижда 16 июнда бўлиб ўтди. Яқин орада ушбу кўргазма Тошкентда ҳам намойиш этилади.

Яна бир ўзбекистонлик рассом Жамол Усмонов ҳам шу марказда 3 ой мобайнида фаолият юритди.

Париждаги Халқаро санъатлар маркази ҳар йили ўзининг 324та устахонасида 50га яқин давлатдан минглаб рассомларни қабул қилади. Ўзбекистонлик рассомлар Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Париждаги Франция институти кўмаги билан марказга бориш имкониятидан фойдаланиб келишмоқда, улар орасида рассомлар Бобур Исмоилов ва Юлия Дробова ҳам бор.

Top