14:59 / 04.07.2015
7420

Самарқандда 11 йил аввалги иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди

3 июль куни Самарқандда термометр кўрсаткичи +40 ҳароратни қайд этди.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, бу орқали 2004 йилда ўрнатилган иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди.

12news.uz наширининг аниқлик киритишича, 2004 йилда Самарқанд шаҳрида +39 даражали иссиқ ҳарорат кузатилган эди.

Ўз навбатида 3 июль куни Термизда +44,1 даража иссиқ ҳарорат қайд этилган. Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳрида 2003 йилнинг 3 июлида термометр кўрсаткичи 44,6 даражани кўрсатганди.

Top