13:44 / 05.07.2015
2438

Нигерия футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийини ишдан бўшатди

Нигерия футбол федерацияси мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Стивен Кеши билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди.

Бунга мураббий ўзига топширилган вазифани бажара олмагани ва ишига масъулиятсизлик билан қарагани сабаб бўлган.

Нигерия футбол федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, мураббий учун кўрсатилган тартибда товон пули тўланган.

Маълумот учун, ушбу мутахассис 2011 йилдан буён терма жамоа бошқарувида бўлиб, 2013 йилги Африка Кубогида ғолиб бўлган ҳамда 2014 йилги Бразилия мундиалида чорак финал босқичига чиққан.

Top