12:22 / 05.07.2015
2401

Украина футбол федерацияси 2017/18 йилги ЕЧЛ финалини Киевда ўтказиш учун УЕФАга ариза топширди

Украина футбол федерацияси президенти Андрей Павелко шахсан ўзи 2017/18 йиллар мавсумидаги Чемпионлар Лигаси финалини Киевнинг “Олимпийский” миллий стадионида ўтказиш учун УЕФАга ариза топширганини маълум қилди.

“УЕФАнинг қароргоҳига ташрифим чоғида мен Киевнинг номзодини Чемпионлар Лигаси финал учрашувини ўтказишга даъвогар сифатида қабул қилииниши учун барча керакли ҳужжатларни топширдим”, деб айтди Павелко.

2017/18 йиллардаги мавсумдаги Чемпионлар Лигаси финали қаерда ўтказилиши ҳақидаги қарор жорий йилнинг сентябрь ойида қабул қилинади.

Маълумот учун, 2015/16 йиллардаги мавсумдаги Чемпионлар Лигаси финали Миналдаги “Сан-Сиро” стадионида 2016 йилнинг 28 майида, 2016/17 йиллардаги мавсумдаги финал эса Уэльс пойтахти Кардиффдаги “Миллениум” стадионида ўтказилади.

Top