14:02 / 06.07.2015
4910

2015-2016 йилларда Ўзбекистон “Тошкент механика заводи”даги давлат улушининг 25.6 фоизини хорижий инвесторга беради

Ўзбекистон президентининг 2015 йил 28 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулк улушини ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2015-2016 йилларда “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятидаги (собиқ Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси) давлат улушининг 25.6 фоизини хорижий инвесторга ўтказилади.
Nuz.uz ахборот порталининг маълум қилишича, акциядорлик жамияти 2018 йилга қадар беш турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Заводда 2015-2019 йилларда ўтказилиши кутилаётган, умумий қиймати 32.5 млн доллар бўлган инвестицион лойиҳалар структур ўзгаришлар амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари дастурига киритилган.

Top