09:00 / 06.07.2015
2224

АҚШда қайиқ баржа билан тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Кентукки штатида Огайо дарёсида қайиқ қурилиш баржаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда The Courier-Journal нашри хабар бермоқда.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна 3 киши бедарак йўқолган.

Қайд этилишича, қайиқда ҳаммаси бўлиб 9 киши бўлган. Қутқарувчилар тўнтарилиб кетган қайиқдан 4 кишини чиқариб олишга муваффақ бўлишган, улардан 3 нафари болалар бўлган.

Кучли оқим ва дарё тубида чиқиндиларнинг кўплиги сабабли қидирув операциясини тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Top