13:16 / 06.07.2015
3468

Ди Мария АПЛнинг янги мавсуми стартини ўтказиб юбориши мумкин

"Манчестер Юнайтед"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария 2015-2016 йиллар мавсумининг стартида жароҳат туфайли майдонга туша олмаслиги мумкин.
As нашрида ёзилишича, унинг 4 июль куни Чили терма жамоасига қарши ўтказилган Копа Америка финалида олган жароҳати жиддий бўлиб чиққан.

Ди Мария Чилига қарши учрашувнинг 28 дақиқасида тиззасидан жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмайдиган бўлганди.

Шифокорлар у камида 1 ойга сафдан чиққанини маълум қилишган. Бу ҳолда Ди Мария 8 август куни "Олд Траффорд"да "Тоттенҳем" жамоасига қарши ўтказиладиган АПЛ биринчи тур ўйинини ўтказиб юборади.

Top