08:46 / 06.07.2015
4459

Назарбоев: “Менда ёшлигимдан миллатчиликдан иммунитет ҳосил бўлган”

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Россия 24” телеканалининг “Формула власти” кўрсатуви бошловчиси Михаил Гусманга берган интервьюсида “Менда ёшлигидан миллатчиликдан иммунитет ҳосил бўлган” деб айтди.

Назарбоев ўзи туғилган Чемолган қишлоғида Қозоғистонга сургун қилинган болқорлар (Кавказ миллатларидан бири) оиласи яшагани ҳақида гапириб берди. “Улар иккита хонадан иборат кулбада яшашарди. Бир хонада оила бошлиғи, иккинчисида унинг рафиқаси ва уч фарзанди яшарди. Отам уларнинг тилини ўрганган. Бизнинг қишлоқда болқорлар кўп бўлмаган, отам улар билан ишлаган. Отам уларга бригадирлик қилган, ҳамма отам ёнига келиб маслаҳатлашарди, уни жуда қаттиқ ҳурмат қилишарди”, деб эсламоқда ёшлик кезларини Назарбоев.

Қозоғистон раҳбари ўзининг меҳнат фаолиятини Қорағандадаги металлургия комбинатида кўпмиллатли бригадада бошлаганини қўшимча қилиб ўтди. “Кончилар бригадасида 9 киши бор эди ва уларнинг ҳар қайсиси турли миллат вакили эди. Немис, украин, қозоқ, татар, яҳудий ва яна кимдирлар. Ва биз ўзимизни бир миллат вакилларидек ҳис қилардик, бир-биримизни ажратмасдик”, деб таъкидламоқда Назарбоев.

Top